UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

22 авг 07:22
Янгиликлар

Бошқалар

​#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида навбатдаги ғолиблар аниқланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжи қизғин давом этмоқда.

3 августдан бошланган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатликларини мустаҳкамлайди, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

10-16 август кунлари оралиғида ўтказилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида юртдошларимиз биринчи ҳафтадан фарқли ўлароқ анчайин фаол қатнашди. Мисол учун, челленжга спортсевар оилалар томонидан 300га яқин видеоролик юборилган бўлса, уларда 800 нафардан ортиқ юртдошимиз ўз имкониятини синаб кўришди. Яъни, оилавий челленжда аксарият юртдошларимиз оила аъзолари билан бирга, камида 3-4 киши бўлиб қатнашмоқда. Бу эса ташкилотчилар бирламчи мақсадига эришаётганини англатади. Чунки, #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини ташкил этишдан кўзланган мақсад - унда юртдошларимизнинг бутун оила бўлиб иштирок этишини таъминлашдан иборат эди.

Эътиборли тарафи, челленжда Тошкент шаҳри анча фаол қатнашмоқда. Сабаби, бу сафар ҳам пойтахтликлар бирйўла иккита совринни қўлга киритишди.

Ҳакамлар ҳайъати қарори билан, челленжда 1-ўрин Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 14-даҳада истиқомат қилувчи Исаевлар оиласига насиб этди.

2-ўринни ҳам Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Шубинлар оиласи томонидан тайёрлаган видеоролик эгаллади.

3-ўринга бу сафар Навоий вилояти гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўлими шуғулланувчиси Гуласал Шавқиддинова томонидан юборилган видеоролик муносиб топилди.

Челленж ғолиблари велотренажёр билан мукофотланади.

Сиз ҳам #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг. Унутманг, челленж   2020 йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг