UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

31 авг 13:30
Янгиликлар

Бошқалар

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжининг навбатдаги ғолиблари аниқланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги пандемия даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида навбатдаги ғолиблар аниқланди.

Жорий йилнинг 3 августдан қайта йўлга қўйилган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатликларини мустаҳкамлаши, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олишлари мумкин.

17-23 август кунлари оралиғида ўтказилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида юртдошларимиз ўзлари томонидан тасвирга олинган навбатдаги видеороликлар билан қатнашди. Мамлакатимиздаги спортсевар оилалар томонидан 200га яқин видеоролик қабул қилинди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши дея эътироф этилган 3 таси ғолиб деб топилди.

Эътиборли жиҳати, бу галги ғолиблик вилоятларимиз номидан иштирок этганларга насиб этди. Унга кўра 1-ўринни Тошкент вилоятининг Пискент тумани, “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдувоҳидовлар оиласига насиб этди.

Ҳакамлар ҳайъати қарори билан, челленжнинг 2-ўринига Навоий вилояти, Нурота тумани, “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилувчи Чўлиевлар оиласи юборган видеоролик муносиб кўрилди.

Учинчи ўрин билан Фарғона вилояти, Риштон тумани, Янгиобод қишлоғида истиқомат қилувчи Маткаримовлар оиласи тақдирланди.

Челленж ғолиблари велотренажёр билан мукофотланади.

Сиз ҳам #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг. Унутманг, челленж   2020 йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг