UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

18 апр 17:50
Янгиликлар

Бошқалар

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжида бу сафар ғолиблар географияси кенгайди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжида навбатдаги ғолиблар аниқланди.

Челленжга 14-17 апрель кунлари оралиғида 1 200дан ортиқ видео келиб тушди. Ўтган сафаргилардан фарқли ўлароқ, бу сафар ғолиблар географияси анча кенгайди. Агар 6-9 апрель кунлари ўтказилган танловда улоқни навоийликлар илиб кетишган бўлса, кейинги сафар пойтахт вакиллари жонбозлик кўрсатишганди.

Бу сафар эса ғолиблар юртимизнинг у четидан тортиб бу четига қадар чўзилди, яъни Андижондан то Қорақалпоғистон Республикасигача бўлган ҳудудни қамраб олди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра #уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжида 14-17 апрель кунги иштирокчилар орасида ғолиблар қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин: Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Янги боғ” маҳалласида яшовчи Акбаровлар оиласи.

2-ўрин: Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шаҳрида истиқомат қилувчи Ғаниевлар оиласи.

3-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида яшовчи Руслан Жусиповлар оиласи.

Шунингдек, Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра челленжда қатнашиш орқали ўзига хос матонат кўрсатган паралимпиячи спортчилар – хоразмлик Санжар Оллоберганов ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманида истиқомат қилувчи Исмира Исломова Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан махсус совға – пул мукофоти билан тақдирланадиган бўлди.

Азиз юртдошлар, #уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжи давом этмоқда. Шундай экан, уйингизда қолинг, спорт билан шуғулланинг ва челленжимизда қатнашиб, ғолиб бўлинг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг