UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

10 апр 09:14
Янгиликлар

Бошқалар

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжида илк ғолиблар аниқланди

Хабарингиз бор, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда #уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжини эълон қилганди.

Ушбу челленжни ташкил этишдан мақсад, юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб этишдан иборат эди. Таъкидлаш жоиз, челленж барчада катта қизиқиш уйғотди. Буни 6 апрелда эълон қилинган акцияда қатнашиш учун шу пайтгача кўплаб видео материаллар келиб тушганидан ҳам билиб олиш қийин эмас. 

Ҳакамлар ҳайъати дастлабки уч кунда челленжга келган 800дан ортиқ видео материаллардан энг муносибларини саралаб олишда қийналишди ҳам. Чунки, кўплаб видеоларда челленж шартларига қатъий амал қилинмаган ёки тасвирлар анча сифатсиз олинган. Қолаверса, видео материалларни тасвирга олишда ҳам креатив ёндашиш деярли кўзга ташланмаган. Шу билан бирга юксак дид билан тайёрланган видеолар ҳам йўқ эмас.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра #уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжининг дастлабки уч кунлик танлови якунига кўра ғолиблар қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин. Дмитрий Хвальчевлар оиласи - Навоий шаҳри.
2-ўрин. Опа-сингиллар Мадина ва Шабнам Норпўлатова.
3-ўрин эса бирйўла икки оила вакилларига насиб этди. Булар навоийлик Рўзиевлар ҳамда андижонлик Шириевлар оиласи.

Челленжни фаол тарғиб қилган Маъсума опа Муҳриддинова ҳам рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланади.

Челленжга 9 апрель куни юборилган қолган видеолар эса танловнинг кейинги кунларида иштирок этади. Яна бир гап, илк уринишда ғолиб бўлолмаган юртдошларимиз яна ўз маҳоратларини синаб кўриши мумкин. Шундай экан, тушкунликка тушмасдан мақсад сари интилишда давом этинг.

Дарвоқе, юртдошларимиз учун #уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжида қатнашиш қулай бўлиши учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Фейсбукдаги расмий каналида Уйда қол! Ҳаётга қўшил! саҳифаси, Инстаграм каналида эса #sportchallenge саҳифалари очилди. Энди сиз ўз видеоларингизни ушбу саҳифалар орқали ҳам улашиш имкониятига эга бўлдингиз. Юртдошларимизни ушбу челленжда фаол қатнашишга чорлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг