UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0

26 июн 11:00
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Абдусатторов асосий рақибларидан бирини ютди, Синдаровда ҳам ғалаба, 7-турнинг барча натижалари битта хабарда

Дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 7-тур ортда қолди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, венгриялик Ричард Раппорт, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти. 

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 7-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда асосий рақибларидан бири, эронлик гроссмейстер Парҳам Мақсудлуни мағлуб этишни уддалади. Жавоҳир Синдаров ҳам оқ доналарда ўйнаб, ҳиндистонлик Читҳамбарам Аравиндҳни мағлубиятга учратди. 

Жаҳон чемпиони Ян Непомняший ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан дуранг қайд этди. Нодирбек Абдусатторовга ушбу турнирдаги ягона мағлубиятни тақдим этган гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев ўзбек дербисида Шамсиддин Воҳидов билан муросага келди. Ҳиндистонлик машҳур гроссмейстер, дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Аржун Эригаиси венгриялик Ричард Раппорт билан дурангга имзо чекди. 

Challengers гуруҳининг 7-турида грециялик пешқадам Николас Теодороу озарбайжонлик Нижат Абасов билан дурангга рози бўлди. Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда америкалик Эндрю Ҳонгни мағлубиятга учрата олди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова Виталий Сивук билан муросага келди. Муҳаммадзоҳид Суяров ўзбек дербисида гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидовни таслим этди. 

Futures гуруҳининг ортда қолган 7-турида пешқадам Ортиқ Ниғматов кутилмаганда даниялик Борис Чаталбашевга имкониятни бой бериб қўйди. Саидакбар Сайдалиев қора доналарда туркманистонлик гроссмейстер Сапармират Атабаев билан дуранг ўйнади. Яна бир ўзбек дербисида гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимов Ҳумоюн Бегмуратовдан устун келди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг