UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

15 июн 11:08
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup III. Нодирбекларда аламли мағлубият. Бугун Мадаминов ёки Воҳидов чемпион бўлиши мумкин

Бугун пойтахтимиз мезбонлигида давом этаётган мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат турнирида сўнгги 9-тур учрашувлари ўтказилади.

Учинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup III мусобақаси “Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида ўтказилмоқда. Бош соврин учун дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари баҳс олиб боряпти. 

Тўққиз турдан иборат классик шахмат мусобақасида кеча 8-тур партиялари ўтказилди. Мусобақа кашфиётига айланиб улгурган Муҳиддин Мадаминов ҳиндистонлик гроссмейстер Аржун Эригаисига қарши кечган учрашувда ғалабани қўлдан чиқарди ва дуранг натижа билан кифояланди. 

Афсуски, 8-турда икки Нодирбек мағлубият аламини тотиб кўрди. Абдусатторов қўпол хатоси эвазига аутсайдер грециялик Николас Теодоруга ютқазиб қўйди. Якуббоев эса озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяровдан енгилди. Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик гроссмейстер Видит Сантош Гужратҳи билан муросага келди. Россиялик Ян Непомняший оқ доналарда америкалик Ҳанс Мок Ниеманндан устун келди. 

Саккизинчи турдан кейин турнир жадвалида Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов 5 очкодан жамғариб, қўшҳокимни давом эттиришяпти. Шахрияр Мамедьяров ва Ян Непомняший кечаги муҳим ғалабалари эвазига ўз очколарини 4,5 тага етказиб, Топ-4`га кириб олди. Нодирбек Абдусатторов 4 очко 5-ўринга тушди. Аржун Эригаиси ҳисобида ҳам 4 очко бор. Нодирбек Якуббоев ва Ҳанс Ниеманн 3,5 очко билан еттинчи ҳамда саккизинчи поғоналарни банд этган. Видит Сантош ва Николас Теодору 3 очко билан аутсайдер мақомида бўлиб турибди. 

Бугун турнирда сўнгги 9-тур учрашувлари ўтказилади ҳамда барча уч гуруҳда ғолиб ва совриндорлар маълум бўлади. Бизни ажойиб ўзбек дербиси кутиб турибди - Нодирбек Абдусатторов Шамсиддин Воҳидовга қарши! Нодирбек Шамсиддинни чемпионликдан маҳрум қилиши мумкин. Муҳиддин Мадаминовда ҳам чемпион бўлиш учун яхшигина имконият бор - у бугун қора доналарда Ҳанс Мок Ниеманнга қарши баҳс олиб боради. Сўнгги 9-тур бугун соат 11:30да бошланади.

Маълумот учун, "Masters" турнири чемпиони 20 000, “Challengers” гуруҳи ғолиби 6 000, “Futures”да бош совринга эга чиққан шахматчи эса 4 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритади. "Masters" турнирида иккинчи ўрин эгаси 15 000, совринли учинчи поғонадан жой олган шахматчи 10 000 доллар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг