UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

11 июн 12:17
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup III. Шов-шув кўтарган Мадаминовда кетма-кет иккинчи мағлубият, Воҳидов пешқадам!

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат турнирида 4-тур ортда қолди.

Учинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup III мусобақаси “Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида ўтказилмоқда. Бош соврин учун дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари баҳс олиб боряпти. 

Тўққиз турдан иборат классик шахмат мусобақасининг дастлабки икки турида номдор рақибларини мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган Муҳиддин Мадаминов кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. 3-турда яна бир гроссмейтеримиз Шамсиддин Воҳидовга ютқазган Мадаминов 4-турда Нодирбек Якуббоевга ҳам ютқазди. 

Нодирбек Абдусатторов муқаррар мағлубиятга келиб қолган партияни қутқариб қолди, у россиялик Ян Непомняший билан дурангга эриша олди. Қаторасига иккинчи ғалабасини қўлга киритган Шамсиддин Воҳидов қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамга айланди. У қора доналарда ўйнаганига қарамай, грециялик гроссмейстер Николас Теодоруни мағлубиятга учратди. 

Блиц бўйича жаҳон чемпиони, бир пайтлар дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров қора доналарда америкалик Ҳанс Мок Ниеманн билан муросага келди. Ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратҳи ҳам қора доналарда ватандоши Аржун Эргаиси билан дуранг ўйнади. 

Тўртинчи турдан кейин Муҳиддин Мадаминов 1-ўриндан 6-поғонага тушиб кетди. Шамсиддин Воҳидов 2,5 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. Аржун Эригаиси ва Нодирбек Абдусатторов ҳисобида ҳам 2,5 очко бор. Улар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринни банд этишган. Нодирбек Якуббоев, Ҳанс Ниеманн, Муҳиддин Мадаминов, Шахрияр Мамедьяров ва Ян Непомняший ҳисобида 2 очкодан бор. Николас Теодору 1,5 очко билан 9-поғонадан жой олган бўлса, Видит Сантош 1 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этган. 

Бугун 5-турда Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда Ян Непомняший синовидан ўтади. Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Ардун Эригаисига қарши баҳс олиб боради.  Муҳиддин Мадаминов қора доналарда Шахрияр Мамедьяров, Нодирбек Якуббоев Николас Теодору билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг