UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

21 июн 10:48
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Ўзбек "Классико"си ҳамда 2-турнинг барча гуруҳларидаги натижалар битта хабарда + ФОТО

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнир давом этмоқда.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. 

Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти.

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 2-турида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Жавоҳир Синдаровга қарши баҳс олиб борди. Ўзига хос ўзбек классикосида томонлар дурангга рози бўлишди. Нодирбек Якуббоев қора доналарда ўйнаганига қарамай, ҳиндистонлик гроссмейстер Аравиндҳ Читамбарамни мағлуб этишни уддалади. 

Шамсиддин Воҳидов кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу сафар ёш гроссмейстеримиз ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага ютқазди. Илк турда Жавоҳир Синдаровга мағлуб бўлган жаҳон чемпиони Ян Непомняший қора доналарда Ричард Раппорт билан муросага келди. Аржун Эргаиси эронлик Парҳам Мақсудлу билан дуранг ўйнади. 

Турнирнинг Challengers гуруҳида иштирок этаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова қора доналарда озарбайжонлик таниқли шахматчи Нижат Абасовга имкониятни бой берди. Жаҳонгир Воҳидов бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов украиналик афсона Василий Иванчук билан муроса йўлини танлади. Муҳиддин 1-турда Нижат Абасовдан устун келганди. Ёш шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров грециялик Николас Теодороуга ютқазди. 

Futures гуруҳининг 2-турида ҳам ўзбек дербиси кузатилди. Саидакбар Сайдалиев ва Абдималик Абдисалимов партиясида шахматчиларимиз очколарни бўлишиб олишди. Гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов Клементи Сичёвни таслим эта олди. Ҳумоюн Бегмуратов Евгений Алексеевга мағлуб бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг