UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0

16 июн 12:57
Янгиликлар

Шахмат

"UzChess Cup" турниридан ким қанча мукофот пули ишлаб олди? (+ФОТО)

Кеча пойтахтимизда икки асосий гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар чемпион бўлган "UzChess Cup" III халқаро турнири якунига етди.

Учинчи бор ташкил этилган мусобақанинг мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, ғолиблар "Masters", "Challenger", "Futures" ва "Open" гуруҳларида аниқланди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, "Masters" турнирида Жавоҳир Синдаровнинг ўрнига қўшилган унинг секундант-мураббийи Муҳиддин Мадаминов чемпионликни қўлга киритди. У бош соврин билан бирга 20 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига ҳам эга чиқди. 

"Masters" турнири чемпионлиги учун кечган тай-брекда Муҳиддинга ютқазган Шамсиддин Воҳидов 15 000, учинчи ўрин соҳиби россиялик Ян Непомняший 10 000 долларга бойиб олди. Шахрияр Мамедяьров 8 000, Аржун Эригаиси 7 000, 6-ўрин билан кифояланган Нодирбек Абдусатторов 6 000, 7-ўрин соҳиби Ҳанс Ниеманн 5 000, 8-поғонадан жой олган Нодирбек Якуббоев 4 000, 9-ўрин эгаси Видит Сантош Гужратҳи 3 000, сўнгги поғонада қолган Николас Теодору эса 2 000 АҚШ долларига эга бўлди.      

Якунда энг яқин таъқибчисини 2 очкога ортда қолдирган "Challenger" гуруҳи чемпиони озарбайжонлик Маҳаммад Мурадил 6 000 доллар мукофот пулини қўлга киритди. Ҳиндистонлик гроссмейстер Миттал Адития 5 000, учинчи ўрин эгаси руминиялик Богдан-Даниэль Дик 4 000 АҚШ доллари билан мукофотланди. Ушбу гуруҳда 4-ўринни банд этган ҳамюртимиз Муҳаммадзоҳид Суяров 3 000, 7-ўриндан жой олган Абдималик Абдисалимов 1 000, охирги поғонада қолган 700 долларга эга чиқди. 

"Futures" гуруҳида чемпион бўлган ёш шахматчимиз Ҳумоюн Бегмуратов 4 000 доллар мукофот пулини ўз ҳисоб рақамига қўшиб қўйди. Бу гуруҳда регламентга кўра, Топ-5`таликдан жой олган шахматчиларгагина мукофот пули тақдим этилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг