01 апр 08:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Валуев коронавирусга чалинган бош шифокорга соғлиқ тилади, у Путин билан кўришган эди + ФОТО
Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев коронавирус аниқланган Коммунарка касалхонаси бош шифокори Денис Проценкони қўллаб-қувватлади.
Проценкода кеча, 31 март куни коронавирус аниқланган эди. Бош шифокор яқинда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашган ва мулоқот қилган эди.
"Денис Проценко COVID-19 сабаб тўлиқ изоляцияга олинди. Касаллик одам танламас экан. Келинглар, шундай қийин вазиятда бош шифокоримиз ва умуман ушбу касалликка чалинган барчага соғлиқ тилаймиз. Тезроқ тузалиб, сафимизга қайтишсин. Биз биргаликда коронавирусни енгамиз", - дея Инстаграм саҳифасида хабар қолдирган Валуев.
Маълумот учун, айни пайтда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 2337 тани ташкил этмоқда. Ўн етти киши касаллик сабаб ҳаётдан кўз юмган.
Ҳавола :
Фикрлар