21 мар 15:08
Янгиликлар
Теннис

Варвара Майами WTA 1000 турнири асосий тўрига чиқди
АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилаётган WTA 1000 турниринининг саралаш баҳслари якунланди.
Дунёнинг 54-ракеткаси бўлиб турган россиялик Варвара Грачёва саралашнинг финал учрашувида WTA рейтингида 118-поғонада бораётган АҚШ вакили Пейтон Стирнсни мағлубиятга учратди - 7/6(6), 6/1.
Россиялик теннис маликаси ўзаро учрашувлардаги ҳисоб мувозанати тиклади - 1:1. Тўқсон дақиқа давом этган баҳсда Грачёва 3, Стирнс эса 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Энди у асосий тўрнинг илк даврасида бельгиялик Марина Заневскага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар