16 мар 07:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Василий Ломаченконинг мутлақ чемпионлик учун жанги бекор бўладими?
Енгил вазн тоифасида учта йўналиш бўйича жаҳон чемпиони бўлиб турган Василий Ломаченко (14-1, 10 КО)нинг жанги номаълум муддатга қолдирилиши мумкин.
Украиналик боксчи 30 май куни АҚШда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Теофимо Лопес (15-0, 12 КО)га қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин коронавирус сабаб ушбу жанг ҳам бошқа муддатга кўчириладиган кўринади.
Бу ҳақида таниқли инсайдер Майк Коппинжер промоутер Боб Арумнинг сўзларига таянган ҳолда хабар берди.
"Madison Square Garden аренаси жанг учун яхшигина пул ва кафолат берган. Агар жанг мухлисларсиз ўтадиган бўлса, арена мезбонликдан воз кечади", - дейди Коппинжер.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар