19 авг 18:10
Янгиликлар
Теннис

Вавринка, Тим ва Корда Астанадаги турнирда иштирок этади
Астанадаги АТP-250 турнирининг илк иштирокчилари маълум бўлди.
«Катта Дубулға» турнирларининг уч карра чемпиони Стен Вавринка, US Open-2020 ғолиби Доминик Тим ва жаҳоннинг 30-ракеткаси Себастьян Корда ушбу турнирда иштирок этишади.
Бу йил Қозоғистондаги мусобақа 26 сентябрда старт олиб, 3 октябрга қадар давом этади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар