UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

09 авг 11:40
Янгиликлар

Футбол

Вазирнинг биринчи ўринбосари, ЎФА вице-президенти, ЖЧ рекордчиси Равшан Эрматов 43 ёшга тўлди

Теглар :  Равшан Эрматов
Бугун Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ЎФА вице-президенти, жаҳон футболи рекордчиси, Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов ўз таваллуд кунини нишонлаяпти.

Равшан Сайфитдинович Эрматов - 1977 йилнинг 9 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчи сифатида Тошкент вилоятининг “Ғазалкент” клубида ўйнаган. Оғир жароҳат сабаб футболчилик фаолиятини якунлаб ҳакамликка ўтган. Ижобий маънода “яхшиям, ўшанда Равшан ака жароҳат олган экан, бўлмаса дунё аҳли футболимизни ким ёки қайси эришган натижамиз эвазига танирди?”, дегинг келади. 

Равшан Эрматовнинг “Ғазалкент”даги ўйинлари, жароҳат олиши, учрашувга ҳакам келмагани учун қўлига илк бор ҳуштак олгани ва шу баҳона дунёга машҳур рефери бўлиб кетгани ҳақида маълумотга эгасиз. Бугунги қаҳрамонимиз 2003 йили 25 ёшида ФИФА ҳакамига айланган. Фаолияти давомида беш марта (2008, 2009, 2010, 2011, 2014 йилларда) Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган. 

Эрматов Жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп ўйин бошқарган ҳакам ҳисобланади. У мундиалда 11 та ўйинда бош ҳакам вазифасида ҳаракат қилган. Футбол тарихида дунёдаги ҳеч бир ҳакам бундай натижага эриша олмаган. Ҳамютимиз иккита Осиё Кубоги финалида ишлаган биринчи ҳакам ҳамдир. У 2011 йили Қатар, шу йил эса БААдаги қитъа чемпионати финалини бошқарган.

Бундан ташқари, Равшан Эрматов тўртта Осиё Кубогида ишлаган ягона ҳакам ҳисобланади: Хитой-2004, Қатар-2011, Австралия-2015, БАА-2019. Бу мусобақа ҳамюртимиз учун бешинчиси бўлиши ҳам мумкин эди, аммо 2007 йилги Осиё Кубогида ишлашига Канадада ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧ халал берганди. Эрматов Осиё Кубогида ўйинларни бошқариш бўйича ҳам етакчи - 14 та учрашув. Кейинги ўринларда Саад Комил (9 та ўйин) ва Шамсул Майдин (8 та ўйин) қайд этилган.

Шунингдек, у Ўзбекистонда 2006 йилдан 2015 йилгача кетма-кет 10 марта мамлакатимизнинг энг яхши ҳаками сифатида эътироф этилган. Равшан Эрматов беш марта (2007, 2011, 2013, 2015, 2017) ОЧЛ финалини бошқарган. 2008 ва 2017 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлаган. 2012 йилги Олимпиаданинг футбол баҳсларида ҳакамлик қилган.

2010 йилги Жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов энг ёш ҳакам бўлганди. Ўша мундиал унинг фаолиятидаги энг муҳим мусобақа сифатида ёдда қолган. Эрматов ёш бўлишига қарамай, ўз бригадаси билан мундиалда бешта ўйинни бошқариб, ўзига хос рекорд ўрнатганди.

Орадан тўрт йил ўтиб Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида яна тўртта ўйинда ҳакамлик қилиб, жами тўққизта учрашувни бошқарган дунёдаги биринчи ҳакамга айланган. Ҳамюртимиз бунгача саккизта ўйинда ҳакамлик қилган франциялик Жоэль Куинио, мексикалик Бенито Арчундия ҳамда уругвайлик Хорхе Ларриондани ортда қолдирган эди.

Равшан Эрматов ва у эришган ютқлар ҳақида жуда кўп гапириш, ёзиш мумкин. Ҳакамимиз “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган. 

Фурсатдан фойдаланиб, шахсий ютуқларидан мамлакатимиз спорти ҳамда футболи тақдирини устун қўйган Равшан Сайфутдиновичга бугунги таваллуд кун муборак бўлсин, деб ният қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг