UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0

24 окт 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вьетнамлик боксчи япониялик чемпиондан камарини тортиб олди, янги чемпионнинг мураббийи - ўзбекистонлик!

Хабар берганимиздек, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди.

"Cоcybuffalo Promoutions" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган оқшомнинг марказий жанги аёллар енгил вазн тоифасида бўлиб ўтди. Унда япониялик Этсуко Тада (26-20-3-3, 7 КО) ўзига тегишли WBО камарини вьетнамлик Тху Нхи Нгуяндан ҳимоя қилди. 

Ушбу жанг 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вьетнамлик даъвогар боксчи тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент ва Янгиободда ўтказган эди. Унинг мураббийи Бобур Нажмиддинов ҳисобланади. Жанг ҳеч ким кутмаганда вьетнамлик боксчининг ишончли ғалабаси билан якунланди. 

Очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган Тху Нхи Нгуян Вьетнам тарихидаги биринчи жаҳон чемпионига айланди. Бобур Нажмиддинов эса жаҳон чемпионини тайёрлаган илк ўзбекистонлик мураббийга айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг