22 мар 13:49
Янгиликлар
Теннис

Виктория Азаренко Майамидаги мусобақани ғалаба билан бошлади
Дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси Виктория Азаренко Майамида бўлиб ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида ғалаба қозонди.
У илк даврада америкалик Кэтрин Беллисга қарши кортга чиқди.
1 соат 6 дақиқа давом этган баҳсда Азаренко рақибини 6:3, 6:0 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди.
Энди у навбатдаги ўйинини бошқа бир америкалик теннисчи Медисон Кизга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар