UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0 09:43Тарихий олтин медаль: Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони! 0 08:26Энтони Жошуага 10 кун муҳлат берилди 0 07:54"Барселона" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:31Нурмагомедов Сонг Ядонгдан енгилроқ тош босди 0 19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0

28 сен 08:02
Янгиликлар

Дзюдо

Вилоятлардаги дзюдонинг бугунги куни муҳокама қилинди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан вилоятлардаги ишларни мониторинг қилиш мақсадида онлайн-йиғилиш ўтказилди.

ZOOM платформасида ўтган йиғилишни Ўзбекистон дзюдо федерацияси раис ўринбосари Шоатхам Исроилов олиб борди. Унда карантиндан кейинги дзюдочиларимизнинг ҳолати, амалга оширилаётган ишлар, федерациянинг вилоят бўлимларидаги мавжуд камчиликлари, ечимини кутаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Биринчи кўрилган масала - шу йил сўнггига қадар ёшлар (2000-2002 йилларда туғилганлар) ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш бўлди. Вақт тиғизлиги сабаб федерация томонидан ҳар икки мусобақани ўтказиш учун октябрь ойи таклиф этилди. Лекин аксарият вилоятларда карантин чоралари кучайтирилгани боис дзюдочилар март ойидан бери машғулот ўтказишмади. Улар уй шароитида якка тартибдаги машғулотлар билан чекланишди. Айрим олимпия захиралари коллежлари коронавирус пандемияси сабаб касалхоналарга айлантирилди. Вилоят мураббийлари шу туфайли Ўзбекистон чемпионатини октябрда эмас, ноябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида ўтказиш таклифини беришди. Бунга қўшимча тарзда мусобақа дастурига ўғил болалар ўртасида -55, қизларда эса -44 кг вазн тоифасини киритишни сўрашди. Шунингдек, мураббийлар йил сўнггига қадар ўсмирлар (2005-2006) ўртасида ҳам мамлакат биринчилигини ўтказиш таклифи билан чиқишди.

Иккинчи масала бу - квоталар. Мураббийлар ўз вилоятларидан неча нафар дзюдочи имтиёзли йўлланма асосида университетларга қабул қилингани ҳақида маълумот тақдим этишди. Хусусан, Андижон вилоятидан 9 (7 қиз, 2 ўғил бола), Фарғонадан 4 (3 қиз, 1 ўғил бола) Самарқанддан 17 (5 қиз, 12 ўғил бола), Қашқадарёдан 12 (1 қиз, 11 ўғил бола), Навоийдан 5 (1 қиз, 4 ўғил бола) нафар дзюдочи имтиёзли йўлланма асосида талабалик бахтига муяссар бўлган.  

Учинчи масала - дзюдочиларнинг карантиндан кейинги ҳолати ҳамда вилоятлардаги мавжуд муаммолар. Юқорида таъкидланганидек, аксарият вилоятларда ҳамон умумий машғулотлар бошланмаган. Карантин қоидалари бироз юмшатилганидан кейин бирин-кетин жамоалар спорт залларига қайтишяпти. Самарқандда 1 октябрдан машғулотлар бошланиши айтилди. Ўз ўрнида Навоийда дзюдо билан шуғулланиш учун спорт зали йўқлиги маълум қилинди. Айрим вилоятларнинг Олимпия захиралари коллежларида дзюдо бўлими учун қабул квоталари сонининг камлиги алоҳида урғуланди. 

Тўртинчи масала - вилоятлардаги аввалдан белгилаб берилган мактаблар қошида ташкил этилган IJF мактаблари. Бу мактабларнинг аксариятида ҳали машғулот бошланмаган. Шундай бўлса-да, иш тўхтаб қолгани йўқ. Хатто бу мактаб тарбияланувчилари имтиёзли равишда институтга ҳам қабул қилинишди. Бугунги кунда Самарқандда Фармон Қобилов, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида Шокир Ортиқов, Марҳаматда Холмуҳаммад Сотволдиев, Бўзда Ихтиёр Абдуқаҳҳоров каби мураббийлар болалар билан шуғулланишяпти.   

Тақдим этилган маълумотга кўра йилдан-йилга вилоятларда дзюдо билан шуғулланаётганлар сони ошиб бормоқда. Масалан, Фарғона вилоятида ўтган йили 1200 бола мунтазам дзюдо билан шуғулланган бўлса, жорий йилда улар сони 1700 нафардан ошди. Андижон вилоятида ўтган йили 700, бу йил эса бу сон 900 нафардан ошган. Улардан 147 нафарини қизлар ташкил этади. Агар пандемик вазиятга дуч келмаганимизда, шуғулланувчилар сони яна ҳам кўпроқ бўларди. 

Йиғилиш сўнггида таклиф этилган масалалар қисқа фурсатда кўриб чиқилиши, мавжуд муаммолар бартараф этилиши таъкидланди. Йил сўнггига қадар ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатлари ҳақида тез орада маълумот тақдим этилиши айтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг