UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

25 фев 18:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Владимир Кличко «ҳар томондан ҳужум ва босқинга учраган мамлакатнинг пойтахтидан» ёзади: «Бу Украина уруши эмас. Бу Путиннинг уруши»

«Демократларсиз демократия бўлмайди».

Украинлик таниқли спортчилар ўз юртларида содир бўлаётган урушдан барча каби қаттиқ ҳавотирда. Боксчи Владимир Кличко ижтимоий тармоқда Россиянинг Украинга бостириб киргани ва унинг оқибатлари ҳақида ёзди.

«Мен сизга Киевдан, уруш бўлаётган, ҳар томондан ҳужум ва босқинга учраган мамлакатнинг пойтахтидан ёзяпман. Бу "Украина уруши" эмас, бу Путиннинг уруши. Бир неча ой давомида тузилган режани йўлга қўйиш учун сўнгги бир неча ҳафта сокинликлари ортида пухта тайёргарлик яширинган эди.  Сохта дипломатик декларациялар энди йўқ. Энди Россия президенти соф большевик анъаналарида уруш риторикасидан фойдаланмоқда ва чегараларни қайта тақсимлашни оқлаш учун тарихни қайта ёзмоқда. У Украина давлатини ва унинг халқининг суверенитетини йўқ қилмоқчи эканлигини очиқ-ойдин билдиради. Сўзлардан кейин ракеталар ва танклар келади. Бизнинг бошимизга вайронагарчилик ва ўлим келади. Якунда, кўз ёшлари билан қон аралашади.

Биз ўзимиз ва фарзандларимиз келажаги ҳақида хулоса чиқариш учун жасоратли бўлишимиз керак. Бу халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилишидир. Ва агар диққат билан тингласангиз, бу уруш Европа ҳақида ҳам гапиради.

Путин бутун Европа бўйлаб геосиёсий мувозанатни шубҳа остига қўймоқчи, у славян халқлари қаерда яшамасин, уларнинг ҳимоячиси бўлишни орзу қилади ва ҳалокатини ҳеч қачон қабул қила олмаган, аллақачон яксон бўлган империяни тикламоқчи. У бизнинг қитъамизга бузилган-ҳаёлий улуғвор ўтмишнинг кўзойнаклари орқали нигоҳ ташлайди. Шунга қарамай, бу мегаломания жуда аниқ таъсирга эга. Европа турмуш тарзи таҳдид остида, халқларнинг ўз қарорларини қабул қилиш эркинлиги ва демократия таҳдид остида», - деб ёзиб қолдирди, Владимир Кличко Инстаграм саҳифасида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 фев 20:33:09
Nodir7010
Suratdagi Vladimir Kilichko emas, Vitali Klichko
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг