UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

11 фев 20:08
Янгиликлар

Бошқалар

Воҳада энг кучли бадминтончилар сараланди + ФОТО

Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Бадминтон маркази”да 2009-2010 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ҳамда катталар ўртасида Хоразм вилояти биринчилиги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Бадминтон маркази”да 2009-2010 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ҳамда катталар ўртасида Хоразм вилояти биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада Урганч шаҳри, Боғот, Ҳазорасп, Хонқа, Хива, Янгиариқ, Қўшкўпир, Урганч ва Янгибозор туманларидан келган 100 нафарга яқин бадминтон устаси яккалик баҳсларда куч синашди.  

Қуйидаги қатнашчилар ўзларининг ёш тоифалари бўйича вилоят чемпионлигини қўлга киритишди:

2009-2010 йилларда туғилган  ўғиллар: 1-ўрин. Раҳматулла Раҳматуллаев (СЎЕАИБЎСМ).

2009-2010 йилларда туғилган  қизлар: 1-ўрин. Дилнура Қуронбоева (Хонқа тумани).

Эркаклар: 1-ўрин. Ғаффор Жабборов (СЎЕАИБЎСМ).

Аёллар: 1-ўрин. Азиза Машарипова (СЎЕАИБЎСМ).

Умумжамоа ҳисобида  биринчи ўриннни Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси эгаллади. Иккинчи ўриндан Урганч олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати спортчилари жой олган бўлса, фахрли учинчи ўрин Урганч давлат университети бадминтончиларига насиб этди.

Биринчиликнинг ёпилиш маросимида қатнашган Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиязова, Ўзбекистон касаба уюшмалари жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Хоразм вилояти вакили Шокир Мадаминов, Ўзбекистон бадминтон федерацияси вилоят бўлими ижрочи директори Собиржон Асқаров, СЎЕАИБЎСМ директори Жамоладдин Абдуллаевлар ғолиб ва совриндорларни қутлашди.  

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг