11 апр 16:47
Янгиликлар

Воҳанинг энг моҳир мерганлари аниқланди ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази (ВТАСТМ) томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 18 та жамоанинг 70 нафардан зиёд спортчиси мерганлик маҳоратини намойиш қилди.
Пневматик милтиқдан ўқ отиш биринчилиги
Қизлар. 1-ўрин. Лайло Ҳайдарова (ВТАСТМ). 2-ўрин. Кумушой Ражапова (Урганч тумани ЎСТК). 3-ўрин. Шаҳзода Баҳромова (Қўшкўпир тумани “Ўртаёп ЎСТК).
Ўғиллар. 1-ўрин. Темурбек Абдуллаев (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Диёрбек Очилов (ВТАСТМ). 3-ўрин. Акрам Рустамов (Хива тумани ЎСТК).
Пневматик тўппончадан ўқ отиш биринчилиги
Қизлар. 1-ўрин. Гулҳаё Озодова (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Рисолат Қурбонова (Урганч тумани ЎСТК). 3-ўрин. Шукуржон Адамбоева (Шовот тумани ЎСТК).
Ўғиллар. 1-ўрин. Шоҳруҳхон Юсуфбоев (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Бекзод Комилов (Шовот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Самандар Мадримов (Янгибозор тумани ЎСТК).
Умумжамоа ҳисобида Урганч тумани ўқув спорт техника клуб жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. Шовот тумани вакиллари иккинчи, Хива туманининг мерганлари шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.
Мусобақа якунида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Мухторов, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов ғолиб ва совриндор спортчиларни эришган муваффақиятлари билан қутлаб, уларни тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлашди.
Эндиликда, Хоразм вилоятининг энг яхши мерганлари 2021 йилнинг 14-18 апрель кунлари Наманган шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг 2-босқичида воҳа шарафини ҳимоя қилишади.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан
Фикрлар