28 июл 13:06
Янгиликлар
Волейбол

Волейбол. Бугун Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Аргентинага қарши ўйнайди
Тошкент шаҳрида волейбол бўйича йигитлар ўртасида U-19 Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақа доирасида Ўзбекистон терма жамоаси йигитлари бугун Аргентина вакилларига қарши баҳс олиб борадилар.
Бунгача терма жамоамиз Туркия ва Пуэрто-Рикони 3:0 ҳисобида мағлуб этган ва Покистонга 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Аргентина ҳам биз каби Туркия ва Пуэрто-Рикони мағлуб этган. Битта ўйинда эса Бельгияга имконият бой берилган.
Учрашув соат 17:00да бошланади. Баҳслар "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилмоқда.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар