UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини сотиб олмоқчи 0 18:33RIZIN чемпиони Mangu 2 турнири меҳмони бўлади (ПОСТЕР) 0 18:09Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 109-йиғилишида иштирок этди 0 17:48Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 17:27"Барселона" вингери кейинги мавсумни ижарада ўтказади 0 17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0

09 июн 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волков АҚШга боради, 21 июнь кунги жангнинг расмий постери ҳам тайёр + ФОТО

Теглар :  ММАUFCВолков
UFC промоушени 21 июнь куни ўтказиладиган UFC Fight Night 173 турнирининг расмий постерини эълон қилди.

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги UFC APEX аренаси мезбонлик қилувчи ушбу оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифаси вакиллари - россиялик Александр Волков ҳамда америкалик Кёртис Блейдс ўртасида бўлиб ўтади. 

Аввалроқ UFC президенти Дэна Уайт россиялик жангчиларни АҚШга олиб келиш борасида муаммога дуч келаётганини айтган эди. Кеча эса Россия ҳукумати мамлакат фуқароларини фақат иш юзасидан хорижга чиқишларига рухсат берди.

"Ҳукуматнинг махсус Фармойиши имзоланди, унга кўра Россия фуқароларига иш ва ўқиш юзасидан ҳамда хорижда яшаётган бемор қариндошларининг ҳолидан хабар олишлари учун рухсат берилди", — дейди Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин.

Маълумот учун, Александр Волков сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида Москвадаги UFC турнирида ўтказган бўлиб, ўшанда Грег Хардини мағлубиятга учратган эди. У айни пайтда рейтингда 7-ўринни эгаллаб турибди. Блейдс эса сўнгги жангида Жуниор дос Сантосни нокаутга учратган ва ўша ғалабадан сўнг рейтингда 3-ўринга кўтарилиб олганди. 

Александр Волков ҳисобида аралаш яккакурашлар бўйича 38 та жанг бўлиб, уларнинг 31 тасида ғалаба қозонган. Ҳисобида 7 та мағлубият бор. Блейдс эса 15 та жангининг 13 тасида зафар қучган. Икки бор мағлубият аламини тотиб кўрган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг