UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0

10 сен 14:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBА Исроил Мадримов ва Мишель Соро жангини тасдиқлади

WBА биринчи ўрта вазн тоифасида биринчи рақамли Мишель Соро ва 2-рақамли Исроил Мадримов ўртасида саралаш баҳсини тайинлади.

Бу жанг ғолиби ушбу вазндаги WBА, WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Жермелл Чарло билан жанг учун мажбурий даъвогарга айланади. Бу жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун танлов 20 cентябрга белгиланган. Соврин жамғармаси боксчилар ўртасида тенг тақсимланади.

WBА август ойидаёқ Соро ва Мадримов ўртасидаги жанг учун тендер эълон қилган эди, аммо кейин гап Мишель Сорони WBA Gold чемпионлик унвонини рейтингнинг биринчи рақамли боксчиси ва мажбурий даъвогари Исроил Мадримовдан ҳимоя қилиши ҳақида эди. Бироқ, кейин ким ошди савдоси бекор қилинди, чунки WBА бир неча йиллик ваъдалардан сўнг камарлар сонини камайтиришни фаол равишда бошлади.

Мишель Соро, бошқа барча WBA Gold чемпионлари каби, рейтингга қайтди ва унда биринчи ўринга жойлашди, Исроил Мадримов эса ўз-ўзидан иккинчи ўринга тушиб кетди. Ва WBА яна улар ўртасида мажбурий рақиб унвони учун жангга буйруқ берди.

Жермелл Чарло айни пайтда ўрта вазн тоифасида WBА йўналиши бўйича ягона чемпион, аммо IBF'нинг мажбурий даъвогари Баҳрам Муртазалиев уни узоқ кутган, Эриксон Лубин эса WBC чемпионлиги учун мажбурий даъвогар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг