08 апр 10:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBA Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳимоя жанги учун буйруқ берди, рақиб америкалик
WBA ташкилоти ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг камари учун мажбурий даъвогар номини эълон қилди.
Унга кўра, Аҳмадалиев ўзининг WBA камарини Ронн Риосдан (33-3, 16 КО) ҳимоя қилиши лозим. У сўнгги жангини 13 февраль куни АҚШда Бектемир Мелиқўзиев билан бир оқшомда Оскар Негретега қарши ўтказиб, 10 раундлик жангда ғалабага эришганди.
Томонлар 30 кун ичида, аниқроғи 6 майга қадар келишиб олишлари керак бўлади. Агар келишув амалга ошмаса промоутерлик савдолари ўтказилади.
Аҳмадалиев эса 3 апрель куни IBF йўналишидаги мажбурий даъвогар Рёсуке Ивасани бешинчи раундда техник нокаутга учратиб, ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди.
Ҳавола :
Манба : WBA
Фикрлар
Manabu saytdan kirib ko'ring
https://www.boxingscene.com/rankings