UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Лион"га мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 09:07Боксчиларимиз World Boxing Кубогидаги рақибларини билиб олишди 0 08:46Дана Уайт Макгрегорнинг қайтиши ҳақида: "Ҳаммаси ажойиб кўринмоқда" 0 08:25Гукеш Доммаражу vs Жавоҳир Синдаров: Жаҳон тожи учун матч қаерда ва қайси қоидалар асосида ўтказилади? 0 08:04"Башакшеҳир" 3-ўриндаги жамоа майдонида дуранг қайд этди. Шомуродов 75 дақиқа ўйнади, Файзуллаев эса захирадан тушди 0 07:43Хоккейчиларимиз 97-11 тўплар нисбати билан Жаҳон чемпионатида яна бир дивизион юқорилашди 0 07:222026 Oeiras Ladies Open. Кудерметованинг юриши бошланди 0 07:01Муҳаммаджон Қурбонов Mangu 2 турнирида бразилиялик рақиб билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 19:02"Ювентус" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олмоқчи 0 18:40"Баҳона қидирмай жанг қил". Жейк Пол Мейвезерни Пакьяога қарши жангга чақирди 0 18:17Двалишвили Пётр Ян билан учинчи жанг қачон бўлишини айтди 0 17:42Дана Уайт Оқ уй турнири сиёсийлаштирилгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди 0 17:17"Бавария" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилди 0 16:40Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жангига тахмин берди 0 16:16Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанги санасини очиқланди 0

15 мар 23:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC. Рейтингдаги 7 нафар ўзбек боксчиси қандай ўринда?

Теглар :  РейтингWBC
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) март ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 

Куни кеча эълон қилинган рейтингдан 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 30-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 40-поғонага жойлашган. 

Яримўрта вазн тоифасида жангларда иштирок этадиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (-66,67 кг) саккизинчи ўринга жойлашган.

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 27-поғонасидан жой олган. 

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) эса аввалги ойдаги каби иккинчи ўринда қолган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда шунингдек Бектемир Мелиқўзиев 38-поғонага жойлашган.

Супероғир вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг