UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0 00:10Нурсултон Рўзибоев ёрқин ғалабага эришган UFC Baku турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 00:05Физиев иштирокидаги UFC Fight Night 280 турнирининг марказий жанги ҳам муддатидан аввал тугади 0 23:45Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди 0 23:408 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада) 0 23:37Одилхон ва Камил Каратэ трилогияси тўлиқ 5 раунд давом этди 0 23:01Марсель билан жанг қилиши кутилган Бобур Абдулазизов тажрибали қозоқ ММАчисини биринчи раунднинг ўзида "тинчитди" 0 22:45Темировга рақобатчи Асу Алмабаев UFC'да навбатдаги ғалабасини нишонлади. У Рамазон мағлуб этган жангчини таслим қилди 0 22:37Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги ғалабали юриши давом этган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 22:20"Сатурн" Қозоғистонда навбатдаги жангини ўтказди (ВИДЕО) 0 22:02Нурсултонга мағлуб бўлган Бруно Феррейра бу сафар Икрам Алискеровга имкониятни бой берди 0 20:03Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевни "ухлатиб қўйди" 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0

22 май 12:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC, WBА, IBF ва WBО камарларининг мутлақ эгаси ким бўлади ёки Шоҳжаҳон ва Шаҳрам интилаётган “чўққи” даъвогарлари

Теглар :  ТейлорРамирес
Профессинал бокснинг ушбу йўналишлари бўйича биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлиги икки спортчига тегишли.

WBC ва WBО чемпионлигига америкалик Хосе Рамирес эгалик қилиб келаётган бўлса, шотландиялик Жош Тейлор IBF ва WBА йўналишларининг “эгаси” ҳисобланади.

Ва ниҳоят эртага тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида тўртта йўналишни бирлаштирадиган мутлақ чемпионлик жанги бўлиб ўтади.

Бугун Лас-Вегасда икки спортчи учун вазн улчаш, кўз уриштириш ва матбуот анжумани маросимлари ўтказилди. Фаолияти мобайнида америкалик Рамирес 26 жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Шотландиялик Тейлор ҳисобида эса 17 жанг ва шунча ғалаба.


Жош Тейлор журналистларга берган интервьюсида рақиби ва ўз имкониятлари ҳақида сўз юритиб, “бу мусобақа мен учун ҳам, бутун Шотландия учун ҳам тарихий аҳмиятга эга. Агар мен ғалаба қилсам, Шотландия тарихида профессионал бокс бўйича барча тўрт йўналишни бирлаштирган биринчи мутлақ чемпион, деган тарихий ютуққа эришган бўлардим. Истагим ҳам шу”. Унинг бу гапларига АҚШ боксчиси Хосе Рамирес ҳозирча кескин муносабат билдирганича йўқ.

Ушбу жанг биринчи ярим ўрта вазн тоифасида ҳамюртларимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев муносиб ўринларни эгаллаб келаётганлиги сабаб Ўзбекистон бокс ихлосмандларининг диққат марказида турибди. Шоҳжаҳон Эргашев IBFда ТОП-5 таликда, WBА ва WBО йўналишларида ТОП-10 ликдан жой эгаллаб келмоқда. Шаҳрам эса WBА йўналишида кучли ТОП-5ликда, IBF йўналишида эса ТОП-15таликда. 

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош котиби Бекзод Солиевнинг хабарига кўра, жорий йилнинг июнь ойида Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги профессионал бокс мусобақаси Тошкент шаҳрида ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. Мазкур жанг IBF йўналишида чемпионликка асосий даъвогар боксчилардан бири бўлган австралиялик Лиам Парога қарши ўтказилади.

Эрта тонгда бошланадиган Рамирес-Тейлор жанги кимнинг ғалабаси билан якунланишидан қатъий назар, Лас-Вегасдаги муросасиз мусобақа ҳамюртларимиз Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов интилаётган профессионал бокс “чўққиси”да қачонлардир Ўзбекистон байроғи ҳилпираши кутилаётган кунларни яқинлаштираётганлиги рост бўлсин.

Тўлқин РЎЗИЕВ





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг