27 авг 09:12
Янгиликлар
Футбол
Western & Southern Open. Новак Жокович 1/2 финалда
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.
Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ортиқча қийинчиликсиз 1/4 финалдан ўтиб олди. Сербиялик теннисчи чорак финал учрашувида рейтингнинг 34-поғонасидан жой олиб турган германиялик Ян-Леннард Штруффни мағлубиятга учратди - 6/3, 6/1.
Баҳс 62 дақиқа давом этган. Бу вақт оралиғида 33 ёшли Новак ҳам, 30 яшар Ян ҳам 5 тадан эйс зарбани амалга оширишган. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб янада йириклашди - 4:0. Жокович Western & Southern Open ярим финалида испаниялик Роберто Баутиста-Агутга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар