UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

05 сен 08:32
Янгиликлар

Каратэ

WKF президенти миллий федерациялар билан онлайн учрашувлар ўтказди

Теглар :  WKFКаратэ
Жаҳон каратэ федерацияси (WKF) президенти Антонио Эспинос миллий федерациялар вакиллари билан иккинчи бор онлайн учрашувлар ўтказди.

Унда COVID-19 пандемиясининг каратэ спортига таъсири ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари ҳақида гапириб ўтди. Уч кун давом этган мазкур учрашувларда 80 га яқин миллий федерациялар вакиллари иштирок этди.

Эспинос пандемия даврида спортни сақлашда барча аъзоларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

«Май ойида бўлиб ўтган биринчи учрашувдан сўнг ва бугун ҳар бирингизни диққат билан тинглаганимиздан кейин, менда каратэ дунёси бир неча ой олдинги ҳолатидан кўра ҳозир анча яхши аҳволда эканлиги ҳақида таассурот пайдо бўлди. Барчангиздан ушбу ажойиб фикр ва мулоҳазаларни қабул қилишдан мамнунман. Спортимиз ривожига қўшган салмоқли ҳиссангиз учун барчангизга миннатдорчилик билдираман»- деди WKF президенти.

Антонио Эспинос кун тартибидаги яна бир масала – каратэни ривожлантириш ва оммалаштириш масаласига тўхталиб ўтди. Шунингдек, учрашувда мусобақаларни қайта бошлаш учун турли таклифлар ҳам муҳокама қилинди. Якунда йил охиригача яна бир онлайн учрашув ўтказишга келишиб олинди.

«Бутун каратэ оиласи севимли спортимизнинг қайтишини кутмоқда», – дея қўшимча қилди Эспинос. «Биз кутган вақт, албатта, келади. Бизнинг спортчиларимиз ва вакилларимиз барчани илҳомлантиришда давом этадилар. Мухлисларимиз ва манфаатдор томонларга севимли спортимизнинг қадриятлари, бирдамлиги ва унга бўлган фидойиликни нишонлаш имкониятини тақдим этиш бизнинг вазифамиздир. Ишончим комилки, биргаликда ва иштирок этаётган барча томонларнинг саъй-ҳаракатлари билан тез орада фаолиятимизни давом эттиришимиз мумкин бўлади. Спортчиларимиз вазият барқарорлаши билан мусобақаларга қайтишади».

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг