UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

07 окт 18:00
Янгиликлар

Теннис

WTA International. Шарипованинг рақибаси маълум, Свитолина мусобақанинг биринчи ракеткаси

Гонконгда ўтказилаётган теннис бўйича WTA International туркумидаги турнирнинг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди.

Соврин жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси саралаш мусобақасида аввалига россиялик Марина Мельниковани 6:3, 6:4, кейин эса хитойлик Лу Цзя-Цзинни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Қуръа натижасига кўра, вакиламиз энди асосий тўрнинг илк даврасида турнирнинг иккинчи, дунёнинг 45-ракеткаси бўлган хитойлик Чжан Шуайга қарши кортга чиқади. Теннисчилар шу кунгача ўзаро тўқнаш келишмаган. Сабина WTA рейтингида 135-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, украиналик мафтункор теннисчи Элина Свитолина WTA International мусобақасининг биринчи рақамли теннисчиси сифатида ҳаракат қилади. Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳисобланган Элина мезбонлар вакили Присцилла Хонга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг