17 дек 07:54
Янгиликлар
Теннис
WTA “Мухлислар ёқимтойи”ни аниқлашни бошлади
Халқаро аёл теннисчилар ассоциацияси (WTA) матбуот хизмати жорий мавсум якунлари бўйича “Мухлислар ёқимтойи”ни аниқлайди.
Бу бўйича WTA расмий сайтида овоз бериш жараёни бошланди. Рўйхатдан жами 29 нафар теннисчи жой олган. Улар орасида россиялик Мария Шарапова, америкалик Серена Уильямс, австралиялик Эшли Барти сингари теннис маликалари бор.
Овоз бериш 20 декабрга қадар давом этади ва жума кунининг ўзида “Мухлислар ёқимтойи” кенг оммага эълон қилинади.
Ҳавола :
Фикрлар