UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ислам Махачев Энтони Жошуани Доғистонга таклиф қилди 0 13:47Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтазилди 0 13:26Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди" 0 13:05Аллақачон фаолиятини тугатган Истоминнинг қайтиши ҳам Нигерия билан ўйинда ёрдам бермади 0 12:44Ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионатида 4 та медаль қўлга киритилди 0 12:23Tenerife Challenger. Фомин 43 дақиқада масалани ҳал қилди 0 12:01"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди 0 11:40Милан-Кортина-2026. Медаллар жамғариш рейтингида вазият қандай? 0 11:02Zagreb Open турнирида яна 2 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритилди, терма жамоамиз мусобақани иккинчи ўринда якунлади 0 10:22Забит Магомедшарипов боксимиз юлдузлари билан кўриниш берди (ФОТО+ВИДЕО) 0 09:54Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди 0 09:28Оқ уйдаги UFC турнирида тахминан нечта жанг ўтказилиши маълум қилинди 0 08:54Нафосат Козиева Осиё чемпионатида вице-чемпион бўлди 0 08:30Диёра Келдиёрова дзюдо клуби IJF томонидан энг яхши лойиҳа деб топилди 0 17:40Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди 0

09 авг 17:36
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. 208 поғонага пастлаган Нигинадан бошқа барча теннис маликаларимиз сезиларли даражада юқорилади

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко жуда катта тафовут билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Америкалик Коко Гофф иккинчи ўринни сақлаб қолди. Уимблдон турнири чемпиони Ига Свёнтек кучли учликни якунлаб турибди. Топ-10 рейтингида бир нечта ўзгариш кузатилди. Мэдисон Киз 8-поғонадан 6-ўринга кўтарилиб олди. 

Қозоғистонлик Елена Рибакина 2 поғонага юқорилаб, Топ-10`га қайтди. Монреаль WTA 1000 турнири чемпиони, канадалик 18 ёшли Виктория Мбоко 61 поғонага кўтарилиб, фаолиятида илк бор дунёнинг 24-ракеткасига айланди. Финалда Мбокога ютқазган япониялик Наоми Осака 24 ўринга юқорилаб, рейтингнинг 25-поғонасига жойлашди. 

Янгиланган рейтингда 6 нафар теннис маликамиздан биргина Нигина Абдураимова пастлади. Тажрибали теннисчимиз 208 поғона қуйига шўнғиш баробарида Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси мақомини Дарья Шубинага топширди. У энди мамлакатимизнинг учинчи рақамли теннисчиси. Биринчи ракеткамиз Влада Якшибарова 6, иккинчи рақамли теннисчимизга айланган Шубина 17, Милана Масленкова 16, Сабрина Олимжонова 14, Диана Яковлева 20 поғонага кўтарилди. 

WTA рейтинги. 9 август кунги ҳолат:

1 (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 12010

2 (2) Коко Гофф (АҚШ) - 7669

3 (3) Ига Свёнтек (Польша) - 6933

4 (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5488

5 (5) Мирра Андреева (Россия) - 4948

6 (8) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4579

7 (6) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4553

8 (7) Аманда Анисимова (АҚШ) - 3834

9 (9) Жасмине Паолини (Италия) - 3586

10 (12) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 3283


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

871 (877). Влада Якшибарова – 28 

1223 (1240). Дарья Шубина – 9 

1259 (1051). Нигина Абдураимова – 8  

1264 (1280). Милана Масленкова – 8 

1388 (1402). Сабрина Олимжонова – 5 

1407 (1427). Диана Яковлева – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг