UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

23 апр 12:12
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Абдураимова даҳшатли тарзда пастлади, у тез орада Топ-1000`ни тарк этса керак

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти. У куни кеча Германиянинг Штутгарт шаҳрида якунига етган турнирнинг финалида латвиялик Елена Остапенкога имкониятни бой бериб қўйганига қарамай, ўз ҳисобига қимматли очколарни қўшиб олди. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, америкалик Жессика Пегула учинчи ўринни банд этган. Топ-10`талик рейтингда битта ўзгариш кузатилди. Қозоғистонлик Елена Рибакина 10-ўриндан 11-поғонага пастлади.  

Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан уч нафари ўз ўрнида қолди. Милана Масленкова бир поғонага юқорилади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова икки ҳафтада 145 поғонага пастлаганди.  Янги рейтингда у яна 114 ўринга тушди ва ҳозирда WTA рейтингида 825-поғонани эгаллаб турибди. Нигина 17 очко йўқотди. Влада Якшибарова ва Сабрина Олимжонова ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолишди.


WTA рейтинги. 22 апрель кунги ҳолат:

1 (1). Арина Соболенко (Беларусь) - 10 768 очко

2 (2). Ига Свёнтек (Польша) - 7383.

3 (3). Жессика Пегула (АҚШ) - 6208.

4 (4). Коко Гофф (АҚШ) - 6073.

5 (5). Мэдисон Киз (АҚШ) - 4999.

6 (6). Жасмине Паолини (Италия) - 4930.

7 (7). Мирра Андреева (Россия) - 4781.

8 (8). Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4193.

9 (9). Паула Бадоса (Испания) - 3821.

10 (11). Эмма Наварро (АҚШ) - 3797.

11 (10). Елена Рибакина (Қозоғистон) - 3308…


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

825 (711). Нигина Абдураимова – 32 (-17)

908 (908). Влада Якшибарова – 25

1350 (1351). Милана Масленкова – 5

1373 (1373). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг