UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

12 ноя 10:31
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Абдураимовадан бошқа барча кўтарилди, Топ-10`да ўзгаришлар

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти. У 2024 йилги теннис мавсумини карвонбоши сифатида якунлайди. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, Якуний WTA турнири ғолибаси америкалик Кори Гофф учинчи ўринни банд этган. Топ-10 рейтингида бир нечта ўзгаришлар кузатилди. ATP Якуний турнири финалчиси хитойлик Чжэн Циньвэнь 7-поғонадан 5-ўринга кўтарилиб олди. Чехиялик Барбора Крейчикова Топ-10`га кириб олди. 

Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан уч нафари кўтарилиб олишга муваффақ бўлди. Ўтган ҳафта уларнинг бари кўтарилганди. Бу сафар биргина мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова икки поғонага пастлаб, 335-ўринни эгаллаб турибди. Қолган теннис маликаларимиз позицияларини бирмунча яхшилаб олишди. Влада Якшибарова 2, Милана Масленкова 2, Сабрина Олимжонова эса 27 поғонага юқорилади. 


WTA рейтинги. 11 ноябрь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 9416 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 8370

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6530

4. (4) Жасмине Паолини (Италия) - 5344

5. (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 5340

6. (5) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5171

7. (6) Жессика Пегула (АҚШ) - 4705

8. (8) Эмма Наварро (АҚШ) - 3589

9. (9) Дарья Касаткина (Россия) - 3368

10. (13) Барбора Крейчикова (Чехия) - 3214...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

335 (333). Нигина Абдураимова – 187

786 (788). Влада Якшибарова – 36

1374 (1376). Милана Масленкова – 4

1374 (1401). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг