UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

20 май 15:56
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Бир неча йилдан сўнг Ўзбекистонинг биринчи ракеткаси ўзгарди, рейтингга яна бир ўзбек қизи киритилди

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи ўринда бешинчи поғонага тушиб кетди. Америкалик Коко Гофф дунёнинг иккинчи ракеткасига айланди. Жессика Пегула ҳам бир поғонага пастлади. Рим WTA 1000 турнири чемпиони Жасмине Паолини Топ-3`га кириб олди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бу ҳафта Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди. Узоқ муддат мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб келган Нигина Абдураимова ўз ўрнини Влада Якшибаровага бўшатиб берди. Яна янгиланган рейтингда теннисчиларимиз беш нафарга етди. Дарья Шубина WTA рейтингига киритилди. Сабрина Олимжонова ўтган ҳафта билан таққослаганда 29, Милана Масленкова эса 6 поғона қуйига шўнғиди.


WTA рейтинги. 19 май кунги ҳолат:

1 (1). Арина Соболенко (Беларусь) - 10683 очко

2 (3). Коко Гофф (АҚШ) - 6863

3 (4). Жессика Пегула (АҚШ) - 6243

4 (5). Жасмине Паолини (Италия) - 5865.

5 (2). Ига Свёнтек (Польша) - 5838

6 (7). Мирра Андреева (Россия) - 4986

7 (6). Мэдисон Киз (АҚШ) - 4674

8 (8). Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4368

9 (9). Эмма Наварро (АҚШ) - 3831

10 (10). Паула Бадоса (Испания) - 3641


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

918 (907). Влада Якшибарова – 24 (-1)

935 (890). Нигина Абдураимова – 22 (-4)

1348 (1356). Милана Масленкова – 5

1402 (1373). Сабрина Олимжонова – 4 

1397. Дарья Шубина – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг