31 окт 10:49
Янгиликлар
WTA рейтинги. Ига пешқадам, Акгул 172 поғонага пастлади, Севиль эса 29 ўрин кўтарилди
Аёл теннис маликалари рейтингини ҳамон катта фарқ билан польшалик Ига Свёнтек бошқариб бормоқда. Ундан деярли 6000 очко кам жамғарган тунислик Онс Жабер иккинчи ўринни сақлаб қолди. Кучли учликка америкалик Жессика Пегула якун ясаган. Топ-10 талик рейтингда ўзгариш кузатилмаган.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 6 поғонага пастлаб, 173-ўринда боряпти. Кеча Нигина Британиядаги теннис турнири вице-чемпионига айланганди. Ушбу турнирнинг очкоси кейинги ҳафта рейтингида акс этади. Акгул Аманмурадова эса 172 поғона қуйига шўнғиди. Севиль Йўлдошева 29 поғонага ўз ўрнини яхшилаб олди.
WTA рейтинги. 31 октябрь кунги ҳолат
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10335 очко
2. (2) Онс Жабер (Тунис) - 4555
3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 4316
4. (4) Кори Гофф (АҚШ) - 3271
5. (5) Мария Саккари (Греция) - 3121
6. (6) Каролин Гарсия (Франция) - 3000
7. (7) Арина Соболенко (Беларусь) - 2970
8. (8) Дарья Касаткина (Россия) - 2935
9. (9) Вероника Кудерметова (Россия) - 2795
10. (10) Симона Халеп (Руминия) - 2661...
Ўзбек теннисчиларининг WТA рейтингидаги ўрни:
173 (167). Нигина Абдураимова - 374
1121 (949). Акгул Аманмурадова - 10
1181 (1210). Севиль Йўлдошева - 9...
Фикрлар