UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

05 янв 12:58
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Иккинчи ракеткамиз ўзгарди. Вице-чемпионлигини ҳимоя қила олмаган теннисчимиз 349 очко йўқотди

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал теннисчиларнинг 2026 йил ҳисобидан илк рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Россиядан маҳаллийлаштирилган теннис маликаларимиздан икки нафари кўтарилди. Биринчи ракеткамиз Камилла Раҳимова 6 поғонага юқорилаб, 91-ўринга жойлашди. Ўтган йили Брисбен турнири финалида Арина Соболенкога ютқазиб, вице-чемпионга айланган Полина Кудерметова бу йилги мусобақада қатнашмади ва бунинг ортидан 349 очко йўқотди. Полинанинг 63 ўринга пастлаши натижасида  яна бир маҳаллийлаштирилган теннисчимиз Мария Тимофеева иккинчи ракеткамизга айланиб олди. У 5 поғонага кўтарилди. 

Қолган теннисчиларимизга тўхталадиган бўлсак, тўртинчи ракеткамиз Литвадан маҳаллийлаштирилган Лайма Владсон ҳамда Влада Якшибарова ўтган ҳафтадаги ўринларида ўзгаришсиз қолишди. Севиль Юлдашева 4, Милана Масленкова 3, Нигина Абдураимова эса 68 поғонага пастлаган. Диана Яковлева 1 ўринга ҳолатини яхшилаб олди.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Америкалик Аманда Анисимова ватандоши Коко Гофф билан ўрин алмашиб олди. Аманда энди сайёрамизнинг учинчи ракеткаси. Рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндан польшалик Ига Свёнтек жой олган. 


WTA рейтинги. 5 январь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 10490 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 8178

3. (4) Аманда Анисимова (АҚШ) - 6287

4. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6273

5. (5) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5850

6. (6) Жессика Пегула (АҚШ) - 5583

7. (7) Мэдисон Киз (США) - 4335

8. (8) Жасмин Паолини (Италия) - 4236

9. (9) Мирра Андреева (Россия) - 4125

10. (10) Екатерина Александрова (Россия) - 3375...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

91 (97). Камилла Раҳимова – 802

138 (143). Мария Тимофеева – 513

104 (104). Полина Кудерметова – 410 (-349)

880 (880). Лайма Владсон – 30

1070 (1070). Влада Якшибарова – 16  

1197 (1194). Милана Масленкова – 11 

1276 (1272). Севиль Юлдашева – 8

1390 (1322). Нигина Абдураимова – 5 (-2)  

1477 (1478). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг