05 фев 16:28
Янгиликлар
WTA рейтинги. Нигина ва Севил кўтарилди, Милана эса пастлади
Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди. Австралия Очиқ чемпионати ғолибаси, беларуслик Арина Соболенко иккинчи, америкалик Кори Гофф эса учинчи ўринни банд этган.
Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчи қизларимиздан иккиси юқорилашга эришди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова Мумбай турниридаги омадсизлигига қарамай, икки поғонага кўтарилиб олган. Иккинчи ракеткамиз Севиль Юлдашева 3 ўринга юқорилади. Милана Масленкова эса аксинча, 6 поғона пастлади.
WTA рейтинги. 5 февраль кунги ҳолат:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 9770 очко
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8905
3. (3) Кори Гофф (АҚШ) - 7200
4. (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5705
5. (5) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5688
6. (6) Онс Жабер (Тунис) - 4076
7. (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3950
8. (8) Маркета Вондроушова (Чехия) - 3846
9. (9) Мария Саккари (Греция) - 3710
10. (10) Каролина Мухова (Чехия) - 3520...
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
239 (241). Нигина Абдураимова – 316
1069 (1072). Севил Йўлдошева – 14
1369 (1363). Милана Масленкова – 3
Фикрлар