20 авг 11:59
Янгиликлар
WTA рейтинги. Соболенко яна дунёнинг 2-ракеткаси, теннисчиларимизнинг барида пасайиш
Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида учта ўзгариш кузатилди. Цинциннатида бош совринни қўлга киритган беларуслик Арина Соболенко яна дунёнинг иккинчи ракеткасига айланиб олди. Кори Гофф аксинча, учинчи ўринга пастлади. Барбора Крайчикова ва Мария Саккари ўзаро ўрин алмашиб олишди. Латвиялик Елена Остапенко Топ-10`га қайтди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди.
Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимизнинг барида пасайиш кузатилди. Нигина Абдураимова 2, Милана Масленкова 29, Севиль Юлдашева эса ўтган ҳафта билан таққослаганда 4 поғонага пастлаган.
WTA рейтинги. 19 август кунги ҳолат:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10695 очко
2. (3) Арина Соболенко (Беларусь) - 8016
3. (2) Коко Гофф (АҚШ) - 6743
4. (4) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5931
5. (5) Жасмине Паолини (Италия) - 5168
6. (6) Жессика Пегула (АҚШ) - 5160
7. (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3980
8. (9) Барбора Крейчикова (Чехия) - 3571
9. (8) Мария Саккари (Греция) - 3515
10. (11) Елена Остапенко (Латвия) - 3428...
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
287 (285). Нигина Абдураимова – 232
1399 (1370). Милана Масленкова – 3
1399 (1395). Севил Йўлдошева – 3
Фикрлар