24 фев 15:53
Янгиликлар

WTA рейтинги. Теннис маликаларимиз бошқалар тушгани ҳисобига кўтарилишди
Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, америкалик Кори Гофф учинчи ўринни банд этган. Россиялик 17 ёшли Мирра Андреева Дубайдаги чемпионлик эвазига 14-поғонадан 9-ўринга кўтарилиб олди.
Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан уч нафари юқорилади, яна бир ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ҳеч қандай турнирда иштирок этмаган бўлса-да, бошқаларнинг рейтингда пасайиши ҳисобига 7 поғонага юқорилади. Влада Якшибарова ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. Милана Масленкова ва Сабрина Олимжонова бир хилда 4 поғонага юқорилашди.
WTA рейтинги. 24 февраль кунги ҳолат:
1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 9076 очко
2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 7985
3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6333
4. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 5196
5. (6) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4679
6. (4) Жасмине Паолини (Италия) - 4518
7. (7) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 4328
8. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3780
9. (14) Мирра Андреева (Россия) - 3720
10. (9) Эмма Наварро (АҚШ) - 3704
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
530 (537). Нигина Абдураимова – 87
922 (922). Влада Якшибарова – 24
1368 (1372). Милана Масленкова – 4
1368 (1372). Сабрина Олимжонова – 4
Фикрлар