25 июл 13:37
Янгиликлар
WTA рейтинги. Теннисчи қизларимизнинг барида юқорилаш
Ўтган ҳафта билан таққослаганда, рейтингнинг Топ-10 лигида кичик ўзгариш кузатилди. Испаниялик Гарбин Мугуруса америкалик Даниэль Коллинзни ортда қолдириб, WТА рейтингида саккизинчи ўринга кўтарилиб олди. Коллинз эса мос равишда 9-ўринга жойлашди. Рейтингни ҳамон Ига Свёнтек бошқариб бормоқда.
WTA'нинг янгиланган рейтингида теннисчи қизларимизнинг барчаси ўз ўринаридан яхшигина юқорилашга эришди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова 11, Акгул Аманмурадова ва Сабина Шарипова эса14 поғонадан кўтарилди.
WTA рейтинги. 2022 йил 25 июль ҳолатига кўра Топ-10:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 8336 очко
2. (2) Анетт Контавейт (Эстония) - 4476
3. (3) Мария Саккари (Греция) - 4190
4. (4) Паула Бадоса (Испания) - 4030
5. (5) Онс Жабер (Тунис) - 4010
6. (6) Арина Соболенко (Беларусь) - 3267
7. (7) Жессика Пегула (АҚШ) - 3087
8. (9) Гарбин Мугуруса (Испания) - 2886
9. (8) Даниэль Коллинз (АҚШ) - 2743
10. (10) Эмма Радукану (Буюк Британия) - 2717
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
197 (197). Нигина Абдураимова - 349
678 (693). Акгул Аманмурадова - 48
909 (923). Сабина Шарипова -22
1460 (1467). Севиль Юлдашева - 5
1526 (1535). Милана Масленкова - 3.
Фикрлар