UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0

16 дек 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб 2020 йилнинг муваффақиятли спортчилар "Топ-10"талигига кирди

Американинг дунёга машҳур International Business Times нашри томонидан 2020 йилнинг муваффақиятли спортчилари рейтингини тузиб чиқди.

Топ-10 рейтингига назар ташласак, ушбу рўйхатдан бокс ва аралаш яккакураш вакилларининг уч нафари жой олганига гувоҳ бўламиз. Рейтингнинг иккинчи поғонасидан енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов жой олган. Доғистонлик енгилмас чемпион жорий йилда битта жанг ўтказди ва унда Жастин Гэтжини муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

Учинчи ўринни супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри эгаллаб турибди. Британиялик боксчи якунланиб бораётган йилнинг февраль ойида Деонтей Уайлдерни енгиб, WBC камарини қўлга киритганди. Топ-10 рейтингини енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Теофимо Лопес якунлаб берган. У шу йил октябрь ойида Василий Ломаченкони таслим этиб, рақибининг учта чемпионлик камарини тортиб олган эди. 

Рейтингда биринчи ўринни "Лос-Анжелес Лейкерс" клубининг афсонавий баскетболчиси Леброн Жеймс банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг