UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0

01 май 11:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Царукяннинг Путин унга спорт зали қуришда ёрдам бергани ҳақидаги сўзларини рад этди

Хабиб Нурмагомедов Арман Царукяннинг Владимир Путин унга Доғистондаги спорт зали қурилишини молиялаштиришда ёрдам бергани ҳақидаги даъвосини инкор қилди.

Бир кун аввал "PBD" подкастида Царукян Россия Федерациясидаги спортчилар ва давлат ўртасидаги муносабатлар ҳақида шундай деганди: "Ҳатто Хабибга ҳам спорт зали учун пул тўлашган. Владимир Путин унга спорт зали қуришда ёрдам берди. Масалан, чемпионликка эришиб, ўз спорт залингни қурмоқчи бўлсанг, қурилишга пул беришади. Агар сен жангчи ёки курашчи бўлсанг, Россия ҳукумати ғамхўрлик қилади, чунки сен мамлакат учун нимадир қиляпсан.

"Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳеч ким ҳеч қачон менинг ҳисоб-китобларимни тўламаган ва мен учун спорт заллари қурмаган", - дея изоҳ берди Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов Доғистоннинг Цумадин туманидаги ўзи туғилиб ўсган Силди қишлоғида замонавий спорт базаси қурилишини ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этган ва молиялаштирган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида юзга яқин спортчи яшаши ва шуғулланиши мумкин. Қурилиш етти йил давом этган ва тахминан ярим миллиард рублга тушганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг