22 фев 07:41
Янгиликлар
Хабиб Фергюсон ҳақида: "Уни ҳеч қачон топ жангчи деб ҳисобламаганман"
"Уни ҳеч қачон топ жангчи деб ҳисобламаганман. Биринчидан, қандай қилиб 37 ёшда енгил вазнда энг зўрлардан бири бўлиш мумкин? Бу ёшда топ бўлишга ҳеч кимни кучи етмайди, ҳаттоки мени ҳам.
Иккинчидан, Тони 2016 йилда бир нечта номларга қарши жанг қилди, бироқ ўша вақтларда уларнинг кўпчилигини фаолиятида анча пасайиш бўлган. Шундан сўнг деярли беш йил давомида тайинли жангчига қарши октагонга кўтарилмади. Уни анча ёш ва кучли бўлган Чарльз Оливейра ва Жастин Гетжи ёш болани ургандек дўппослашди.
Барча гап сўзларга якун ясаш учун унга қарши жанг қилишни истадим, бироқ яратган буни истамади. Гоҳ унга нимадир бўлди, гоҳ менга. Лекин шуниси аниқ - турган ҳолга менга ҳеч қандай зарар келтира олмасди. Партерда эса уни шунчаки босиб кетган бўлардим",-деди Хабиб
Фикрлар