UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

10 май 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Фергюсоннинг мағлубиятига муносабат билдирди

Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Тони Фергюсоннинг бугунги мағлубиятига иккита сўз билан муносабат билдирди.

Тони бугун UFC 249 турнирининг марказий жангида Жастин Гэтжига техник нокаут эвазига имкониятни бой берди. 

"No coment (Изоҳсиз, без комментариев)", - дея жанг якунланиши билан ўзининг "Твиттер" саҳифасида хабар қолдирди Нурмагомедов.

UPD. У орадан бироз вақт ўтиб Инстаграм орқали яна бир хабар қолдирди. 

"Бу спортда, айниқса ушбу вазнда доимо оч шерлар бўлади. Улар сени пойлашади ва озгина бўшашсанг барчаси тамом бўлади. Улар кетишади ва бошқалари келишади. Бунинг ҳайрон қоладиган ери йўқ. Лекин мен зарбадан олдин йиқилмайман. Биз ҳали жанг қиламиз", - деб ёзди Нурмагомедов. 

Бугунги ғалабаси эвазига Жастин Гэтжи вақтинчалик UFC чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу вазнда тўлақонли чемпион эса айнан Хабиб Нурмагомедов. Энди жуда катта эҳтимол билан Гэтжи - Хабиб жанги бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 май 13:36:58
Мангуберди
Хабибни жанг килиш услуби бутунлай узгача,у Тони ни хам, Геджи ни хам муглуб эта олади
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг