22 июл 20:20
Янгиликлар
Бокс/ММА

Хабиб Гэтжи ва Конорга таклиф берди
Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдель-Азизнинг айтишича, Хабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжи ва Конор МакГрегор ўртасидаги жангга рози.
"Хабиб мен орқали Жастинга Конор билан жанг қилиш таклифини айтди, аммо Гэтжи бунга рози бўлмади.
Айни пайтда Конор захира жангчиси - у вазнини тўғирлаб юраверсин, балки унга омад кулиб боқиб, пул ишлаб олар.
Балки у Нэйт Диас ёки Хорхе Масвидалга қарши жанг қилиши мумкин. У биз учун қизиқ эмас. Конор бир неча яхши жангчиларни мағлуб этиши керак.
Унинг учун ягона вариант - Ислам Махачевни мағлуб этиш. Шунда Хабибга қарши жанг қила олади", - деди Абдель-Азиз.
Ҳавола :
Манба : TMZ
Фикрлар