17 фев 20:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб ҳам Исламнинг рақиби ўзгаргани ҳақида гапирди
Хабарингиз бор, UFC енгил вазнлилар рейтингила тўртинчи ўринни эгаллаб турган Ислам Махачевнинг рақиби ўзгарди.
Бенеил Дариуш машғулот чоғида оёғидан жароҳат олгач, унинг ўрнини Бобби Грин эгаллади. Исламнинг жамоадоши, сўнгги жангларида секундант вазифасида октагонга чиқаётган собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам рақиб ўзгаришига муносабат билдирди.
"Шунчаки йўлда давом этамиз. Чинакам жангчига рақибнинг ким эканлигини нима фарқи бор?" - дея вазиятга муносабатини билдирган Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев - Бобби Грин тўқнашуви 26 февраль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилувчи UFC Fight Night 202 турнирининг марказий беш раундлик жанги бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар