UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

06 фев 19:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб: "Ислам ўз вазнида дунёнинг энг зўри бўлади"

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов жамоадоши Ислам Махачевнинг келажаги ҳақида гапирди.

"Бу йигит 20 йилдан буён кўз ўнгимда улғаймоқда. Мен уни деярли бутун ҳаётим давомида кузатдим. Унда чемпионлик руҳи бор. Аввал айтганимдек, бу мусобақада уч тоифа вакиллари мавжуд. Булар: оддий жангчилар, чемпионлар ва элита қатламидир.

Мен Исламнинг элита қатлами жангчиси бўлишига чин юракдан ишонаман, сабаби у ҳаммасига қодир, яхши жанг қила олади, қўл ва оёқда яхши зарба бера олади. Мен уни янги авлод вакили деб айта оламан.

Ўйлашимча, мен 2015-2021 йиллар давомида энг зўри эдим ва шу вақт ичида мен ҳар кимни мағлуб этишим мумкин эди.  2020 йилдан бошлаб, 2024 ёки 2025 йилгача Ислам енгил вазнда тенгсиз бўлиши мумкин, агар ўз устида фаол ишласа, жароҳатлар унга ҳалақит бермаса. Мен бунга ишонаман", - деди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Махачев навбатдаги жангини 26 февраль санасида, UFC Fight Night турнири доирасида Бенеил Дариушга қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг