15 окт 10:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб жанг қилиш кетма-кетлигини маълум қилди
Россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов яқин орадаги режалари билан ўртоқлашди.
"Кейинги рақибим Тони Фергюсон бўлади. Чунки ундан бошқа рақибнинг ўзи йўқ. Тони чемпионлик жангида иштирок этишга ҳақли. Фергюсондан сўнг, Жорж Сен-Пьер билан жанг қиламан, бу баҳс менинг орзуйим. Лекин унга қарши жанг қилиш учун ярим ўрта вазнга кўтарилмайман. Конор? У реваншга ҳақли бўлиши лозим. Агар у мен билан жанг қилишга ҳақли бўлсагина, у билан жанг қиламан",-деди Хабиб.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар