16 июл 07:41
Янгиликлар
Хабиб кекса ёшдаги мухлисининг орзусини амалга оширди + ФОТО
Лас-Вегасдаги UFC офиси яқинида 40 даража иссиқда турган кекса аёлни Ислaм Махачев пайқаб қолди, америкалик аёл севимли жангчиси билан учрашув ташкил қилишни илтимос қилди.
"Мен уни жуда яхши кўраман ва у билан шахсан учрашишни истайман", деди аёл Махачевга. "Агар чипта сотиб олсам, шанба куни сизнинг жангингизга келаман. Мен сизларни, бу рус мафиянгизни яхши кўраман. Сизлар менга илҳом берасизлар".
Шундан сўнг, аёлни UFC президенти Дана Уайт кутиб олди.
"Танишганимдан хурсандман. Хабиб билан учрашув ташкил қиламан. Мен унинг иш жадвалини билиб оламан ва сиз билан боғланаман Ушбу дам олиш кунлари нима қиласиз? Бизнинг жангларимизга келишни хоҳлайсизми?" - дея Хабиб билан учраштиришни ваъда берди ташкилот раҳбари кекса мухлисга.
Бироз вақт ўтгач, ташкилотнинг асосий матчмекери Мик Майнард россиялик жангчи нафақат кекса мухлис билан учрашганлигини, балки уни ўз уйида қабул қилгани акс этган фотосуратни жойлаштирди ва UFC президенти Хабиб Нурмагомедов ва Facetime'даги аёл билан боғланиб, шахсан ўзи унинг ваъдаси бажарилганлигига ишонч ҳосил қилди.
Фикрлар