UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

29 июн 17:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб: "Мен Стерлинг каби чемпион бўлишни хоҳламайман. Ўйлайманки, бу йил Янга реванш берилади"

Хабиб Нурмагомедов Алжамейн Стерлингнинг ярим енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпион Петр Ян билан жангда ғалаба қозонгани ҳақида гапирди.

Ян тақиқланган тизза зарбаси учун дисквалификация қилинган эди.

"Мен Стерлинг каби чемпион бўлишни хоҳламайман. У ўзи ва унинг жамоадошлари ҳам эҳтимол буни тушунишади, лекин улар ҳар қандай ҳолатда ҳам уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишади.

Мен уларни тушунаман, рақибим жангда ғалаба қозонмоқда, кейин эса қоидани бузди ва мен камарни қўлга киритдим. Мен бундай тарзда чемпион бўлишни истамайман.

Ян ҳақида гапирадиган бўлсак, у катта хатога йўл қўйди. Ушбу хато унинг камарига тушди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар Петр топшириқларни тўғри бажарса, хатоларини тўғирласа, бундан катта фойда кўради деб ўйлайман.

Аввало, бунинг учун у ҳеч нарсадан чалғимаслиги, камаргача бўлган йўлда фақат машғулотларга ташна бўлиши лозим.

У фақат ва фақат ишлаши керак. Ўйлайманки, бу йил унга жанг берилади. Унга реванш берилади деб умид қиламиз. У бунга лойиқдир.

Менимча, бу ҳаракат унга фойдали бўлиши керак. Энг муҳими, у бу воқеани ўз фойдасига ўзгартириши. У реванш олиш учун чиқиб, Стерлингнинг камарини ишончли тарзда қўлга киритганда унинг фойдасига якунланади" - деди Нурмагомедов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг